Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Билимдон” болажонлар ихтиёрида (+видео)
19:00 / 2025-07-10

Янги Ўзбекистон болалари ҳеч кимдан кам эмас. Уларга таълим-тарбия бериш билан бирга мароқли дам олишлари учун ҳам қулай шароитлар яратилган. Айни пайтда Фарғона вилоятида 14 та стационар ва 114 та мактаб қошидаги кундузги оромгоҳ фаолият юритиб, ёзги мавсумда 40 минг нафарга яқин болалар мазмунли дам олиши таъминланмоқда.

Мана энди, уларни қаторига тоғолди Фарғона туманининг Лоғон қишлоғидаги сўлим масканлардан бирида очилган “Билимдон” болалар дам олиш оромгоҳи қўшилди. У давлат раҳбарининг топшириғига кўра Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 48 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилди. Шу кунларда бу ерда биринчи мавсум қатнашчилари дам олмоқда.

– Бизнинг оромгоҳимиз ёзда 5 мавсум фаолият кўрсатади ва 1000 нафар болажонларни ўз бағрига олади, – дейди оромгоҳ директори Гавҳарой Жўраева. – Оромгоҳимизга 7 ёшдан 14 ёшгача болаларни қабул қиламиз. Ҳозирда медиа, караоке, вокал, чет тили каби олтита тўгарак фаолият кўрсатмоқда. 

“Билимдон”да ҳамма нарса муҳайё. Болаларнинг ёшига мослаб турли тўгараклар, спорт клублари, ёш санъаткорлар мактаби каби гуруҳлар ташкил этилган. Айниқса ёзнинг иссиқ кунида оромижон бассейнда яйрамоқдалар. “Билимдон” номи бежиз эмас. Оромгоҳдаги энг гавжум жойлардан бири – кутубхона.

– Бу оромгоҳда кўпгина тўгараклар ва қизиқарли машғулотлар бор экан. Менга кутубхона жуда ёқди. Кутубхонада ўзбек халқ эртакларини ўқидим, – дейди дам олувчи Атифа Аҳмаджонова.

Ота оналарига фарзандлари 12 кун давомида қандай дам олиши дастури тақдим қилинди. Уни шакллантиришда Фарғона вилоятидаги хизмат кўрсатувчи идоралар ҳам жалб этилган.

– Болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этиш департаменти томонидан 12 кунлик намунавий дастур ишлаб чиқилган. Ушбу иш режага асосан, вилоят маданият, спорт, туризм бошқармалари, ёшлар агентлиги, заковат клубларидан келиб ўзларининг тадбирларини ҳам ўтказишяпти, – дейди оромгоҳ раҳбари.

Ёз ойлари тез ўтади. Аммо кейинчи? Шундай инфратузилмага эга маскан бўш қоладими? Республика Касаба уюшмалари Федерацияси бу масалани ҳам инобатга олган.

Оромгоҳда йил давомида тўгараклар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

– Оромгоҳимизда ёзги мавсумдан кейин хусусий мактаб фаолияти йўлга қўйилади ёки фанлар бўйича ихтисослашган ўқув семинарлари ўтказиш ниятимиз бор, – дейди Гавҳарой Жўраева. – Мактабларда аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларни танлаб олиб рағбатлантириш сифатида оромгоҳда йил давомида дам олдириш режалаштирилган. 

“Билимдон”дан яна бир янгилик. Энди Ўзбекистоннинг қайси шаҳар қишлоғидан бўлмасин фарзандингиз бу оромгоҳда дам олиши мумкин. Бунинг учун “oromgoh.uz” сайтига кириб рўйхатдан ўтсангиз ва тегишли тартибда расмийлаштирсангиз бас. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Mv1z2iSB6ko" title="“Bilimdon”  bolajonlar ixtiyorida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов