Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Билим учун 100 миллион" олимпиадаси ғолиби аниқланди
12:26 / 2022-11-21

Пойтахтда ўтказилган “Билим учун 100 миллион” олимпиадаси финалида Ўзбекистон миллий университети 4-босқич талабаси Жаҳонгир Тўраев ғолиб бўлди. Унга 100 миллион сўм мукофот топширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Жаҳонгир Тўраев — 2002 йил 26 январда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган. У бугунгача ўндан зиёд халқаро математика олимпиадалари совриндори, академик Т.А.Саримсоқов номидаги, академик Т.Қори-Ниёзий номидаги стипендиялар совриндори ҳамда «Асакабанк» АЖ томонидан ташкил этилган “Ёш математик” стипендияси ғолиби бўлган.  

Аҳамиятлиси, бу олимпиадада иштирокчилар учун ёш чегараси белгиланмаган. Онлайн босқичда 250 минг нафар иштирокчи орасидан ТОП-100 таликка кириб, финалга чиққан талаба билимли эканлигини исботлади.  

ЎзА