French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билакка “тақилган” героин
12:46 / 2022-02-26

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва савдосига қарши тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро И.Х. холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу шахс кийимлари остида билагига полиэтилен ўрам яшириб қўйганлиги фош бўлди. Мазкур ўрам очиб кўрилганида эса, унинг ичида 3.97 гр. героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Буни экспертиза хулосаси ҳам тасдиқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА