Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билаги зўрлар баҳси
15:47 / 2024-08-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳрида армрестлинг бўйича мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мазкур мусобақанинг қуйи босқичларида Сурхон воҳаси маҳаллалари бўйлаб 14 мингга яқин спортчи иштирок этди. Улар ичидан ғолиб бўлган 60 нафар иштирокчи вилоят босқичида ғолиблик учун яна бир бор куч ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Қизғин баҳслар якунига кўра, ўз вазн тоифаларида бойсунлик Азизбек Омонов, қумқўрғонлик Шоҳжаҳон Исмоилов, Термиз туманидан Иброҳим Расулжонов ғолиб бўлди. Энг оғир вазнда Қумқўрғоннинг яна бир вакили Илҳом Ибодуллаевга тенг келадигани топилмади.

Ғолибларга диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар топширилди. 

[gallery-18918]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА