Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биби Сешанба зиёратгоҳи
09:21 / 2020-07-07

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Султонобод қишлоғида Биби Сешанба зиёратгоҳи жойлашган.


Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Султонобод қишлоғида Биби Сешанба зиёратгоҳи жойлашган.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, ул зот Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанднинг холаси Валий Комила исмли аёл бўлиб, илоҳий билим борасида етакчи пиру устозлардан бўлган. Ўз валийлик каромати ила азиз авлиёларни чорлаб, сешанба кунлари тиловати Куръон, амри маъруф ўтказиб, уни ҳосиятидан инсонлар дардига шифо, мушкулига енгиллик топгани боис «Биби Сешанба» номини олган. Ҳозирда бу анъана «Мушкулкушод» маросими сифатида момолардан авлодларга ўтиб келмоқда.

Валий Комиланинг қабри Бухорода Қасри Орифон қишлоғида ўз опа-сингиллари Биби Орифа ва Биби Мусалламлар билан ёнма-ён қўйилган.

photo_2020-07-06_18-42-40.jpg

photo_2020-07-06_18-42-42.jpg

Қўрғонтепадаги табаррук маскан эса мўътабар ва азиз момомиз номлари улуғланган қадамжолардан бўлиб, ул зот билан боғлик зиёратгоҳлар бошқа ҳудудларда ҳам учрайди.

Аввал бу жойдаги бир ҳужрада «бешик» деб аталган кичкина бир қабр бўлиб, бефарзанд аёллар момони васила қилиб келганлар. Қабрга ким дафн этилганлиги ҳақида аниқ маълумот бизгача етиб келмаган. Зиёратгоҳ тақводор аёлларнинг турли хасталикларга шифо тилаб, Аллоҳ йўлида ибодат ва эҳсон қиладиган, диний маросимлар ўтказиладиган муқаддас маскани ҳисобланган. Исломнинг муқаддас каломи ва ҳадиси шарифларида дилдан қилинган ибодат қабул, дуолар ижобат ва гуноҳлар маҳфират қилиниши таъкидланади.

photo_2020-07-06_18-42-43.jpg

Бу маскан ўзининг шифобахш сувли булоқлари билан ҳам азиз ва муқаддасдир. Мақбара пойидаги «Жаннат булоқ», «Сумалак булоқ», «Қиз булоқ», «Кўз булоқ», «Шўр булоқ» каби бир неча булоқлар инсон жисмини ҳужайраларигача поклайди. Таркибидаги фойдали минераллар, макро-микро бирикмалар турли тошма ва ички касалликларига, қулоқ ва кўз хасталикларига малҳам бўлиши аниқланиб, мутахассислар томонидан ўрганилган. Тарихчи олим С.Жалиловнинг таъкидлашича, ҳатто Қўқон хонлари ҳам булоқларга бой, табиати гўзал бу сўлим, баҳаво масканда ҳордиқ чиқариб, Наврўз байрамини ўтказишга одатланган экан.

2000-2005 йилларида саховатпеша инсонлар кўмагида зиёратгоҳ ободонлаштирилди. Кичкина хона ўрнида анъанавий миллий меъморий услубда маҳобатли мақбара бунёд этилди. Зиёратчилар учун барча шароитлар яратилди.

Биби Сешанба зиёратгоҳи «Диққатга сазовор жойлар» маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.