Биатлон бўйича жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи 8–11 январь кунлари Германиянинг Оберхоф шаҳрида бўлиб ўтади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, кубок баҳсларининг эркаклар ўртасидаги 10 км. масофага ўтадиган спринт пойгалари эртага ўтказилса, 9 январда аёллар ушбу йўналиш бўйич 7,5 км. масофада рақобатлашади. 10 январь санасида эркаклар 12,5 км. қувиш пойгасида, аёллар эса 4 × 6 км эстафетада қатнашади. 4-босқичнинг сўнгги баҳсида 11 январь куни — эркаклар. 4 × 7,5 км. эстафета, аёллар. 10 км. қувиш пойгасида куч синашади.
Маълумот ўрнида, жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунларига кўра, эркаклар ўртасида норвегиялик Йохан-Олаф 560 очко билан умумий ҳисобда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда 447 очко жамғарган Эрик Перро бўлса, Томмазо Жакомель 431 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Аёллар ўртасида эса франциялик Лу Жанмонно 481 очко билан жаҳон кубоги умумий ҳисобида пешқадам. Норвегиялик Марен Киркеэйде 413 очко билан иккинчи, италиялик тажрибали биатлончи Доротея Вирер 363 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА