Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бетонланган дарахтлар бетондан “халос этилди”
16:13 / 2024-01-10

Яшилликни асраб-авайлаш, дарахт ва буталарга зиён етказмаслик бугунги экологик вазиятда энг долзарб масалалардан бирига айланган. Зеро, атроф табиий муҳит мусаффолигини сақлашда дарахтлар, яшил майдонларнинг ўрни муҳим.

Бугун ҳар биримиз ўз ҳаётимизда, кўз ўнгимизда турли экологик муаммолар билан дуч келмоқдамиз. Шу боис ҳам инсонлар экология билан боғлиқ глобал муаммони, унинг моҳиятини чуқур англай бошлади, экологик маданияти тобора ортиб бормоқда.  

Яқинда ижтимоий тармоқларда Сергели тумани “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудида дарахтларнинг ости бетонлангани тўғрисида хабарлар тарқалди ва бу муҳокамаларга сабаб бўлди.  

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Экологик партияси Сергели туман партия ташкилоти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада туман ободонлаштириш бошқармаси масъуллари жалб этилиб, дарахтлар остки қисми бетонлардан тозаланди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА