Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бетакрор Самарқанд яна бир нуфузли анжуман иштирокчиларини қутламоқда
10:46 / 2023-05-16

“Кўҳна ва ҳамиша навқирон” сифати бугун Самарқандга ҳар қачонгидан-да мос тушади. Зеро, кейинги бир неча йил ичида бу азим шаҳримиздан жаҳон ҳамжамияти нигоҳи узилмаяпти. Дунёнинг йирик халқаро ва минтақавий ташкилотлари, шунингдек турли соҳа ва тармоқларга ихтисослашган нуфузли тузилмалар энг юқори даражадаги анжуманларини ўтказиш учун айнан шу кентни танламоқда. Албатта, бу аввало, “Янги Ўзбекистон” аталмиш том маънода янгиланаётган мамлакатимизнинг йил, ой эмас, кун сайин ўсиб бораётган халқаро мавқеи, борган сари дунёга очилаётган, илғор ижтимоий-иқтисодий тузилмаларни ўзига чорлаётган шаффоф имижи билан боғлиқ. Қолаверса, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, серқуёш диёримиз, бетакрор обидалари билан оламни ҳамиша маҳлиё айлаган кўҳна шаҳарларимиз, хусусан, ер юзи цивилизацияси, маданияти бешикларидан бири саналган, Афросиёб, Мароқанд, Самарқанд номлари билан танилган замин ҳар гал ўзига билдирилган ишончни оқламоқда.

Ҳозиргина Самарқанддаги “Халқаро туризм маркази”да яна бир нуфузли анжуман бошланди.

[gallery-11889]

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик анжумани дастурига кўра, дастлабки тадбир - Донорларнинг “Барқарорликни ошириш учун донорлар билан ҳамкорлик” мавзусидаги йиллик йиғилиши мажмуадаги “Samarkand Regency Hotel” меҳмонхонаси “Tashkent” залида бўлиб ўтмоқда. Ёпиқ сессия тарзида режалаштирилган ушбу йиғилиш ЕТТБ фаолияти йўлга қўйилган барча мамлакатларда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва банк ваколатини бажаришга йўналтирилган ишларнинг изчил, узоқ муддатли ва ажралмас қисмидир.

[gallery-11890]

Иштирокчилар 2022 йилдаги ҳамкорлик натижасини кўриб чиқадилар, минтақаларга таъсир кўрсатаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда кўрилаётган чораларни таҳлил қиладилар.

Табиийки, илк тадбирни EТТБ Президенти Одиль Ренo-Бассо очиб берди.

Ғайрат Хонназаров,

Аъло Абдуллаев,

ЎзА