Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бетакрор роллар ижрочиси эди
21:25 / 2023-04-08

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр, ўзбек кино хазинасидан жой олган бир қатор фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган санъаткор Мурод Ражабов бугун, 8 апрель куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 74 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Мурод Ражабов 1949 йилнинг 30 май куни Тошкент шаҳрида туғилган эди. 1971 йилда Тошкентдаги санъат йўналишидаги институтни тамомлаган актёр ўз фаолияти давомида ўзбек халқи учун қадрдон бўлиб қолган, қатор кинофильмларда суратга тушган.

«Ажойиб хаёлпараст», «Тўйлар муборак», «Темир хотин», «Темир эркак», «Кичкина табиб», «Кўзларинг маъюс», «Улфатлар», «Келгинди куёв», «Хавфли бурилиш», «Кечир», «Ичкуёв», «Киракаш» каби фильмлар шулар жумласидандир.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Мурод Ражабов 2008 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган эди. Таниқли санъаткорнинг бетакрор роллари, унинг порлоқ хотираси халқимиз қалбида мангу қолади.

      ЎзА