Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бетакрор назмга вобаста наво
11:05 / 2024-02-08

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган "Назм ва наво" мусиқий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти, мазкур институт ректори Озодбек Назарбеков миллий мусиқа санъатимизда Навоий ва Бобур каби алломаларнинг ғазаллари билан айтилувчи қўшиқлар алоҳида ўрин тутиши, асрлар мобайнида сайқалланиб келган бу нодир асарлар халқимизнинг кўнгил мулкига айланганини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, икки аллома ўз фаолияти, ижоди давомида мусиқа, созандалик ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Бу жиҳатлар мусиқашунос, мақомшунос, навоийшунос ва бобуршунос олимларнинг тадқиқотларида  ўз аксини топган. Айни пайтда Навоий, Бобур каби мутафаккир шоирларимиз сўзи билан айтилувчи қўшиқлар она тилимизнинг нечоғли бой ва ранг-баранглиги, бетакрорлиги, гўзаллиги, сержилвалиги, маъноларга бойлигининг ёрқин намунасидир. 

“Назм ва наво” кечасида мумтоз қўшиқлардан намуналар янгради.  

Н.Усмонова, ЎзА