Бешта ташаббус амалда: “Китоблар карвони“ мактабларга йўл олди
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси томонидан “Китоблар карвони“ тадбири ўтказилди.
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси томонидан “Китоблар карвони“ тадбири ўтказилди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилган тадбир умумтаълим мактаблари ўқувчиларини китобхонликка даъват этиш, уларнинг маьнавиятини юксалтириш ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди.
–Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи С.Саломов. – Шунга мувофиқ Янги йилнинг илк кунларидан ўқувчи-ёшлар учун муносиб совға ҳозирлаб, таьлим муассасаларига топширмоқдамиз. Зеро, китоб ўқиган инсоннинг маънавияти юксак, фикри теран бўлади.
Тадбир ташкилотчилари туҳфа қилган 50 минг дона 55 турдаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари ва бошқа китоблар умумтаьлим мактабларига тенг тақсимланди.
“Китоблар карвони“ халқ таьлими вакиллари ҳамроҳлигида воҳадаги 921 та мактаб кутубхоналарига топшириш учун белгиланган манзил томон йўл олди.