Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бешта ҳудудга маҳалла тиббиёт пунктлари жойлаштирилди
11:54 / 2022-10-25

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 апрелдаги "Бирламчи тиббий – санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, Сирдарё вилояти Сирдарё туманининг олис ва чекка ҳудуди ҳисобланган 5 та маҳалла ҳудудига 4 та 12 метрли, 1 та 6 метрли кўчма контейнерли маҳалла тиббиёт пункти жойлаштирилди.

Натижада тумандаги "Илғор", "Янгиобод", "Қуёш", "Тадбиркор", Фурқат маҳалла фуқароларини кўпдан буён қийнаб келаётган масалага ечим топилди. Фойдаланишга топширилган, енгил конструкцияли тиббиёт пункти аҳолининг узоғини яқин қилмоқда.

— Бу хайрли ишлардан аҳоли хурсанд, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Санъат Қодиров. — Чунки, 5 та ҳудуд аҳолисининг долзарб муаммоси шу эди. Бунга эса ечим топилди. Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифати янада яхшиланадиган бўлди.

Пунктларда шарт-шароит яхши. Иссиқ ва совуқ сув, аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситалари бор. Улар кундузги муолажаларни шу ерда, ҳеч қаерга бормай олаверади.

 

Ш.Суяров, ЎзА