Бешиксозлик анъаналари давом этмоқда
Бешиксозлик азалдан Марказий Осиё маданиятида муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, ушбу санъат халқимизнинг муқаддас қадриятлари, анъаналарини ўзида мужассам этган. Бешиксозлик йиллар оша авлоддан-авлодга мерос сифатида ўтиб келмоқда.
Наманган вилояти Косонсой тумани С.Шерозий маҳалласида истиқомат қилувчи Нўъмонжон ота Раҳимов бешиксозлар сулоласининг учинчи авлод вакили. У қадимий ҳунарни ардоқлаб, ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган моҳир ҳунармандлардан.
[gallery-230]
– Бешиксоз уста бўлиш осон эмас, - дейди ҳунарманд Н. Раҳимов. – Бешик ясаш ўзига хос машаққатли иш. Ёшлигимдан отамдан қунт ва сабр билан ушбу ҳунар сир-синоатини ўргандим, тажриба орттирдим.
Айни пайтда уста бешиксозлик сирларини фарзандларига, талабгор ёшларга ўргатиб келмоқда. Демакки, анъаналар давом этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА