Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бешариқда сайёр хизмат кўрсатилди
19:12 / 2022-01-24

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан муаммо ва мурожаатларини “маҳаллабай”, яъни сайёр тартибда ўганиш мақсадида Иштихон туман Давлат хизматлари маркази томонидан Бешариқ маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда қарийб 400 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Шу ернинг ўзида аҳолига давлат хизматлари кўрсатилди.

– Тадбирорлик фаолиятимни йўлга қўйиб, хусусий клиника ва болалар боғчаси очмоқчиман, – дейди Э.Рашидов. – Бугунги сайёр қабулда дастлабки ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматдан фойдаландим. Кейинги босқичда лицензия олишим кераклигини айтишди.

Қабул давомида руҳий касалликлар ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш, ўлим рўйхатга олинганлиги ҳақида, ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш, 20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, иш ҳақи миқдорини ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш, пенсия (нафақа) ҳақида маълумот, кадастр паспортини тайёрлаш юзасидан жами 40 дан ортиқ ариза рўйхатга олинди.

Энг муҳими, тадбирда 221 нафар фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, давлат хизматларини онлайн олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА