Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бешариқда “кумуш тола” режаси ортиғи билан бажарилди
18:26 / 2022-05-30

Фарғона вилояти Бешариқ тумани пиллакорлари зафар маррасига етиб келди. Давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан бажарилиб, жами 201,4 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси йиғиб олинди.

Бу йил туманда 24 та ипак қурти уруғини жонлантириш инкубаториялари ташкил этилди. Фермер хўжаликлари ҳамда касаначиларга тарқатилган 3 минг 530 қути ипак қурти зооветеринария қоидалари асосида парваришланди. Натижада ҳар қутидан ўртача 58 килограммдан пилла ҳосили олиниб, пилла етиштириш режаси 101,4 фоизга уддаланди. Илҳомжон Ахмедов, Бахтиёр Шерназаров каби кўплаб илғор касаначилар бир қути уруғдан 70 килогача пилла етиштирди. 

Туманда ташкил этилган пилла байрамига вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев, Фарғона вилояти ҳудудий “Агропилла” МЧЖ раҳбари Мақсуджон Қосимов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди. Илғор пиллакорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА