Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бешариқ туманида 2,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
14:43 / 2026-01-15

Фарғона вилояти Бешариқ туманида галдаги назорат тадбири ўтказилди.

Унда аниқланишича, туманнинг Бой маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Д.га қарашли умумий овқатланиш манзилида яширин тармоқ орқали газ сўргич мосламадан фойдаланиб, табиий газни ноқонуний ишлатиб келинган.

“Худудгаз Фарғона” ГТФнинг комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари ҳамкорлигида мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 1 миллиард 430 миллион сўмлик газ ҳажмлари қайта ҳисобланган.

Шунингдек, Б.Д.нинг фарзандига тегишли овқатланиш масканида ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланиб, 678 миллион 386 минг сўмлик зарар ҳисобланди.

Жамият ахборот хизматига кўра, ҳозирги кунда икки вазиятга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА