Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бешариқда пилла ҳосили баракали бўлди
19:22 / 2020-05-28

Бешариқ тумани пиллакорлари Фарғона вилоятида биринчи бўлиб чилги ҳосил – пилла тайёрлаш шартнома режасини бажарди.


Бешариқ тумани пиллакорлари Фарғона вилоятида биринчи бўлиб чилги ҳосил – пилла тайёрлаш шартнома режасини бажарди.

Туманда 177 тоннадан ортиқ «кумуш тола» етиштирилди. Ҳар қути қурт уруғидан олинган ҳосилдорлик салмоғи 58 килограммдан юқори бўлди.

Фарғона пиллачилик мактаби анъаналарини тиклаш, ривожлантириш борасидаги ишлар бугун ўз натижасини кўрсатмоқда. Соҳага илғор технологияларни жорий қилингани озуқа базасини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш, ипак матолари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш имконини бермоқда.

Пилла етиштиришда ўзига хос иш тажрибасига эга бўлган бешариқлик пиллакорлар пандемия даврида карантин талабларига риоя қилган ҳолда юқори сифатли ҳосил олишга эришди.

Бу йил туманда 3 минг 200 қути ипак қурти уруғлари парваришланди. Шу мақсадда 171 та фермер хўжаликлари, 177 нафар касаначилар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари имзоланди, 3 минг нафарга яқин аҳоли мавсумий ишларга жалб этилди.

Туманда пилла етиштиришда ўзига хос амалий иш тажрибага эга бўлган фермер, касаначи пиллакорлар сафи кундан кунга ортиб бормоқда. Мавсумда 18 қути ипак қурти уруғлари парвариш қилган «Омонов Равшанбек» фермер хўжалиги 1 тонна пилла териб олди. «Турдиев Ҳамзали Турдалиевич» фермер хўжалиги уйган хирмон салмоғи 1221 килограммдан ошди. «Йигитали пахтакор» фермер хўжалиги пиллакорлари ҳар қути қурт уруғидан 70 килограммга етказиб ҳосил олди. Қабул пунктларига 2435 килограмм қимматбаҳо саноат хомашёси етказиб берди. Сайёра Нишонова, Шоҳиста Мирзаева, Раъно Йигиталиева сингари пиллакорлар ҳар қути қурт уруғидан юз килограммдан ошириб хирмон кўтарди.

–Аҳоли фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлашда пиллачиликнинг ўрни катта, – дейди «Бешариқ агропилла» масъулияти чекланган жамияти раиси Аҳмаджон Даминов. – Шу кунга қадар пилла етиштириш ишлари билан банд бўлган аҳолига 2 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ нақд пул кўринишида иш ҳақи тўлаб берилди. Хонадон бекалари бир йиллик иш стажларига эга бўлишди. Албатта манфаатдорлик бўлган жойда ривожланиш бўлади. Пилла етиштириш кўрсаткичларини 2018 йил билан қиёсласак, ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилда 50 тоннага ошди.

Дарҳақиқат, ипакчилик тизимини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар қадамда бўй кўрсатмоқда. Адиробод массивида ташкил этилган 100 гектар майдондаги тут плантациялари ривожи авжида. Бу ерда 520 минг дона тут кўчатлари ўтқазилди. Бу яқин келажакда пилла етиштириш ҳажмини яна 8 тоннага ошириш имонини беради.