French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бешариқда хандон писта терими бошланди
11:55 / 2020-08-25

Қўқон давлат ўрмон хўжалигининг Бешариқ тумани адирликларидаги майдонларда писта терими бошланди.


Қўқон давлат ўрмон хўжалигининг Бешариқ тумани адирликларидаги майдонларда писта терими бошланди.

Хандон писта юқори парҳез маҳсулот бўлиб, таркибида фойдали микроэлементлар – ёғ, оқсил ва қандга бойлиги билан халқ табобатида кенг фойдаланилади. Абу Али ибн Синонинг табобатга оид асарларида жигар ва ошқозондаги қатор касалликларни даволашда яраларни битирувчи восита сифатида пистага катта ўрин ажратилган. Писта сурункали ўпка касалликларини даволашда ҳам қўлланилади. Минг йиллар давомида Шарқда пистани одам вужудидаги зарарли моддаларни чиқарувчи даво воситаси, деб ҳисоблашган.

– Хандон писта кўчатини парваришлаш деҳқондан эътибор ва тажриба талаб қилади, – дейди ўрмон хўжалиги раҳбари Мансурхўжа Хўжаев. – Боиси, бу ўсимликнинг ҳам ўзига хос инжиқликлари бор. Фақат кўчат ўтказишда писта икки уйли эканини, яъни нави борлигини унутмаслик керак. Одатда, эркак навлар ҳосил бермайди, она навларнинг серҳосил бўлиши эса уларнинг бир жойда парваришланишига боғлиқ. Шу боис, ҳар ўнта она навдан кейин битта эркак навни шамолнинг эсиш томонига қараб экиш тавсия этилади. Писта дарахти минг йилгача умр кўради. Аммо шунга муносиб тарзда ўсиш суратлари ҳам секин. 

Қўқон давлат ўрмон хўжалигида хандон писта кўчатларини экиш бундан салкам 20 йил аввал бошлаган. Бешариқнинг қўшни Тожикистон билан чегара ҳудудларидаги қирликларда экилган писталар жорий йилдан бир текис ҳосилга кирди. Айтишларича, энди ҳар бир дарахт йилига бир килограммдан ҳосилга ҳосил қўшиб бораверар экан. 

Пистанинг ўсиш даражаси сустлиги инобатга олиниб, хўжаликда ер майдонлари интенсив услубга ўтказилди. Пистазорлар ораларида бодом, шафтоли каби дарахтлар ҳам парваришланмоқда. 

Охирги уч йил давомида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги сувсизликдан қақраб ётган тош, шағалли ҳамда ўта зах, ер ости сизот сувлари кўтарилиб кетган шўр ерлардан 2500 гектардан зиёди ўзлаштирилиб пистазор, бодомзор ва маданий ўрмонзорлар барпо этишга киришилди. Даштга сув чиқарилиб, биргина “Асад”, “Шомирза” ўрмончилик бўлимлари ҳудудида тик қудуқлар кавланди. Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 400 нафарга яқин йигит-қизга ер майдонлари ажратиб берилиб, янгидан мевали боғлар барпо қилинмоқда.

7.jpg

8.jpg

9.jpg

12.jpg