Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беш ёшгача болалар озиқланиши бўйича тадқиқот натижалари эълон қилинди
16:37 / 2019-10-23

2017 йилда ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги овқатланиш бўйича миллий тадқиқот ўтказди.


2017 йилда ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги овқатланиш бўйича миллий тадқиқот ўтказди. Аёллар ва беш ёшгача бўлган болаларнинг озиқланиши бўйича ўтказилган сўровда республиканинг 14 ҳудудидан 3 минг 874 уй хўжаликлари вакиллари иштирок этди. Ҳисоботда сўнгги йилларда эришилган муваффақиятлар, шунингдек, эътиборни қаратиш лозим бўлган масалалар бўйича маълумотлар келтирилган.

Пойтахтимизда ташкил этилган тадбирда ушбу тадқиқот натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн ва бошқалар мамлакатимизда болаларнинг нормал ўсишдан орқада қолиши кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгарганини таъкидлади. Ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 8,7 фоизни ташкил этади ва бу ҳолат жамоат саломатлиги учун катта хавф туғдирмайди. Болаларнинг вазн йўқотиш даражаси 1,9 фоизни, кам вазнли болалар эса 2,6 фоизни ташкил этади.

Гўдакларни кўкрак сути билан озиқлантиришни эрта бошлаш мамлакат бўйлаб кенг тарқалган – 91 фоиз. Бироқ, олти ойликкача болаларни фақатгина кўкрак сути билан озиқлантириш даражаси 50 фоизни ташкил этади. Ўнта боладан деярли тўққизтаси бир ёшгача ҳамда 40 фоизга яқини икки ёшга тўлгунча кўкрак сути билан озиқлантирилади.

photo5296687093042490390.jpg

– Тадқиқот шуни кўрсатдики, – дейди Саша Грауманн, – ёш болаларнинг атиги 30,3 фоизи минимал даражадаги хилма хилликка эга бўлган озуқа оладилар. 6-23 ойлик болаларнинг 94 фоизи оптимал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш учун етарлича овқатланмайдилар.

Тадбирда таъкидланишича, болалар ўртасидаги яна бир муаммо ортиқча вазн ва семизликдир. Яъни Ўзбекистондаги болаларнинг 4,6 фоизи ортиқча вазнга эга. Бу келажакда турли муаммоларга, жумладан, 2-типдаги диабет, бепуштлик ва юрак касалликларига олиб келиши мумкин. Тадқиқот натижалари 15 ёшдан 49 ёшгача ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг ҳам 40,7 фоизи ортиқча вазнли ёки семиз эканликларини кўрсатди.Аёлнинг ёши қанча катта бўлса, у шунчалик семиришга мойил бўлар экан...

Тадбирда шунингдек, озуқа микроэлементлари танқислиги ва шу каби бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.