“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари бошқармаси ва Спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослашув жараёнини тезлаштириш ҳамда спортга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ўтказилган мусобақалар 13 та спорт тури бўйича ўтказилди.


Дўстона ва юқори кайфиятда ўтган мусобақаларда ҳар бир иштирокчи ғалаба учун астойдил ҳаракат қилди ва ўз жисмоний имкониятларини синовдан ўтказди.


Якунда фахрли ўринларни қўлга киритган пара спортчилар ҳамда фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири