ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа 18 ва ундан юқори ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослашув жараёнини тезлаштириш, спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш, соғлиғидаги мавжуд нуқсонларни инобатга олган ҳолда касаллиги йўл қўядиган спорт турлари билан мунтазам шуғулланишлари учун механизм яратиш мақсадида ташкил этилган.
[gallery-23501]
Беллашувларда 13 та адаптив спорт тури бўйича туман ва шаҳар босқичларида 1-ўринни қўлга киритган 364 нафар ногиронлиги бўлган шахс иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг бу йилги мавсумида 5 минг 942 нафар наманганлик ногиронлиги бор шахс иштирок этиб, ғолиблик учун курашди.
Беллашувлар якунига кўра, турли йўналишларда 26 нафар иштирокчи 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА