ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан "Ҳумо" болалар соғломлаштириш оромгоҳида "Беш ташаббус - оромгоҳда!" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Таъкидлаш керак, сана арафасида меҳнат жамоаларида ёшлар иштирокида спорт мусобақалари, турли танлов ва викториналар, "Уч авлод учрашуви" каби лойиҳалар ўтказилди. Жумладан, вилоятда фаолият юритаётган болалар оромгоҳларида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилди.
[gallery-12559]
Бугунги байрам тадбирида мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларда санъат, спорт, ахборот технологиялари ҳамда китоб ўқишга қизиқишни оширишга қаратилган бешта муҳим ташаббуснинг жойлардаги ижроси ҳамда самараси хусусида сўз юритилди.
Оромгоҳда маънавий-маърифий тадбир доирасида ташкил этилган стол тенниси, шашка, компьютер саводхонлиги, моҳир тикувчи, ёш рассом мусобақалари ҳамда китобхонлик викторинасида ёшлар фаол иштирок этиб, ўз истеъдодини намойиш этди.
Якунда ғолиб бўлган ёшларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА