Бухоро вилоятида Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида қизлар ўртасидаги волейбол мусобақаси ғолиблари аниқланди.
“Олимпия захиралари спорт коллежи” ҳамда “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилган якуний босқичда 280 нафар иштирокчи 2 та ёш 16-21, 22-26 тоифасида ўзаро куч синашди.
Жумладан, 16-21 ёш тоифасида 1-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани “Маданият” МФЙ, 2-ўрин Сурхандарё вилояти Денов тумани “Ўзгариш” МФЙ ҳамда 3-ўрин Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри “Мустақиллик” МФЙ жамоларига насиб қилди.

22-26 ёш тоифасида 1-ўринни Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Дўрмон” МФЙ, 2-ўринни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри “Ёшлик” МФЙ ва 3-ўринни Сурхондарё вилояти Музработ тумани, “Буюк ипак йўли” МФЙ жамоалари қўлга киритди.
Шунингдек, Фарғона вилоятида йигитлар ўртасида бўлиб ўтган волейбол мусобақаси ғолиблари ҳам аниқланди.
“Само” спорт саройи ҳамда Фарғона давлат университети спорт мажмуасида ўтказилган якуний босқичда 280 нафар иштирокчи 2 та ёш 16-21 ва 22-26 тоифасида ўзаро куч синашди.

Жумладан, 16-21 ёш тоифасида 1-ўринни Андижон вилояти Марҳамат тумани “Дўстлик” МФЙ, 2-оʻринни Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Кўксор” МФЙ, 3-ўринни Тошкент шаҳар Миробод тумани “Истиқлолобод” МФЙ эгаллади.
22-26 ёш тоифасида 1-ўрин Фарғона вилояти Фарғона тумани “Машъал” МФЙ, 2-ўрин Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Бойбулоқ” МФЙ, 3-ўрин Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Нурафшон” МФЙ жамоаларига насиб қилди.
ЎзА