Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг волейбол бўйича ғолиблари аниқланди
16:21 / 2023-11-27

Пойтахтимизда маҳалла ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2023 йил иккинчи мавсум доирасида “Ички ишлар вазири кубоги” учун спортнинг волейбол тури бўйича “А” лига ўғил болалар ўртасидаги мусобақанинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Маҳаллаларда ёшлар ўртасида спорт турларини янада оммавийлигини ошириш, улар ўртасида  соғлом тумуш тарзини тарғиб қилиш, жисмонан соғлом, иқтидорли ва истеъдоди бор ёшларни саралаш (селекция) орқали спорт таълим муассасаларига қамраб олинишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада 14 та ҳудуддан жами 252 нафар иштирокчи қатнашди.  

Хусусан, олимпиада доирасида ўғил болалар ўртасида волейбол бўйича 22-26 ёш тоифасида “А” лига мусобақаси республика босқичининг финалида Бухоро ва Қашқадарё вилояти ёшлари беллашди.  

Волейбол бўйича Тошкентда бўлиб ўтган республика босқичида Қашқадарёлик ёшлар муносиб иштирок этишди. Китоб туманининг "Куҳсор" МФЙ ёшлари волейбол бўйича Республика совриндори бўлди. 

Шунингдек, олимпиада доирасида ички ишлар вазири кубоги учун 16-21 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида волейбол спорт мусобақаси “А” лига баҳсларининг республика финалида Фарғона ёшлари биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Қашқадарё, учинчи ўрин эса Жиззах  ёшларига насиб этди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА