Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсумига қўшимча танловлар киритилди
10:58 / 2022-09-10

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида беш босқичли Беш ташаббус олимпиадасининг биринчи мавсуми доирасида маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT каби бир қатор муҳим йўналишларни ўзида қамраб олган 14 дан ортиқ танлов ва мусобақалар ташкил этилиб, унда 6 миллиондан ортиқ ёшлар иштирок этган эди.

Кўплаб ёшларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда Президентимиз ташаббуслари билан мазкур олимпиадани бир йилда икки маротаба ташкил этилиши белгиланди.

– «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маданият ва санъатни тарғиб қилишга қаратилган «Ёшлар рақс фестивали», «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» республика танловлари, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган волейбол, енгил атлетика, стритбол, шахмат, шашка, стол тенниси, воркаут, кураш бўйича республика спорт мусобақалари, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган «Киберспорт» мусобақаси кибер футбол, жамоавий ва якка стратегик ўйин турлари бўйича республика мусобақаси бўлиб ўтиши режалаштирилган, – деди Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Индира Ҳолдорова.

Шунингдек, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган анъанавий «Ёш китобхон», «Қувноқлар ва зукколар» республика танловлари ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйини каби танловлар маҳалладан бошлаб ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки Олимпиаданинг иккинчи мавсумига ёшларнинг бевосита таклиф ва ташаббуслари асосида миллий қадриятларимизни ўзида мужассам қилган спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ҳам киритилди.

Жорий йилнинг 10 августидан бошлаб Беш босқичли беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишга старт берилиб, бугунги кунга қадар 3,5 млн. нафардан ортиқ ёшлар ҳамда жамоалар beshtashabbus_bot орқали рўйхатдан ўтган.

Гулноза Бобоева, ЎзА