English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумида иштирок этиш учун 1 миллиондан кўпроқ ёшлар рўйхатдан ўтди
18:39 / 2022-08-23

Бу ҳақда АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият ва Спортни ривожлантириш вазирликлари раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маҳалладаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшларни маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT йўналишлари бўйича иқтидорларини кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг апрель-июнь ойида илк маротаба беш босқичда маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг биринчи мавсуми ўтказилган эди.

Маълумотларга кўра, биринчи мавсумда қатор муҳим йўналишларини ўзида қамраб олган 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда 6,2 миллиондан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 540 нафардан ортиқ ёшлар танлов ва мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан ташкил этилган учрашувда «Беш ташаббус олимпиадаси» ҳар йили иккинчи мавсумда ташкил этиш топшириғи берилган эди. Ёшлар бевосита мазкур олимпиада доирасида маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.

[gallery-8460]

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маданият ва санъатни тарғиб қилишга қаратилган «Ёшлар рақс фестивали», «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» республика танловлари,

– соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган волейбол, енгил атлетика, стритбол, шахмат, шашка, стол тенниси, воркаут, кураш бўйича республика спорт мусобақалари,

– компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган «Киберспорт» мусобақаси кибер футбол, жамоавий ва якка стратегик ўйин турлари бўйича республика мусобақаси,

– маънавият ва китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган анъанавий «Ёш китобхон», «Қувноқлар ва зукколар» республика танловлари,

– ёшларнинг мантиқий билимларини оширишга қаратилган «Заковат» интеллектуал ўйини каби танловлар маҳалладан бошлаб ташкил этилиши режалаштирилган.

Олимпиаданинг иккинчи мавсумига ёшларнинг бевосита таклиф ва ташаббуслари асосида миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган спортнинг кураш тури бўйича мусобақа, шунингдек, «Ёшлар рақс фестивали», «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» республика танловлари ҳам киритилди.

Мазкур танлов ва мусобақаларда иштирок этиш босқичлари, шартлари юзасидан ёшларга тўлиқроқ маълумотлар бериш мақсадида ижтимоий тармоқларга видеоқўлланмалар жойлаштирилиб, кенг ёритилмоқда. Шунингдее, бугунги кунга қадар 1 миллиондан зиёд ёшлар Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.

«Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми доирасидаги танлов ва мусобақаларга аризалар жорий йилнинг 10 августдан – 9 сентябрга қадар давом этиши режалаштирилган.

М.Қосимова, ЎзА