Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми бошланмоқда
12:12 / 2023-08-15

Жорий йилнинг апрель-июнь ойларида юртимизда ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” биринчи мавсумидаги мусобақаларда 3 миллион 500 минг нафар ёш иштирок этди. Шиддатли беллашувлар натижасида 2 254 нафар иқтидорли спортчи саралаб олинди.

Куни кеча Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми сентябрь ойидан бошланаётгани ҳақидаги хабарни ҳамда мазкур тадбирлар доирасидаги танловлар шартларини эълон қилди.  

Унга кўра, жорий йилнинг сентябрь – декабрь ойларида “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танлови,“Ички ишлар вазири кубоги” учун волейбол мусобақаси, “Бош прокурор кубоги” учун кураш мусобақаси, шунингдек, гимнастрада мусобақаси, ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга оид “Ёш китобхон” танлови ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини, шу билан бир қаторда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида “Паралимпиада” спорт мусобақалари ташкил этилиши белгиланди.  

 

Т. Рўзиев, ЎзА