Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси”да ўқитувчилар беллашди
07:52 / 2025-05-19

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Спорт бошқармаси ҳамкорлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида спортнинг волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда мини футбол турлари бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спортга кенг жалб қилиш мақсадида ўтказилган мусобақада эркаклар ва аёллар жамоалари иштирок этди.

– Мазкур мусобақанинг вилоят босқичида умумтаълим мактабларининг 320 нафарга яқин ўқитувчиси иштирок этаётгани жойларда жисмоний тарбия ва спортнинг янада оммалашиб бораётганидан далолат беради, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева. – Мусобақаларнинг вилоят босқичи муросасиз ва қизиқарли ўтди. Айниқса, хотин-қизлар ўртасида ўтган волейбол беллашувлари кўтаринки руҳда ва таассуротларга бой бўлди.

Мусобақа сўнггида барча ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири