Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси” – ёшларни янада фаолликка ундамоқда
14:39 / 2022-09-12

Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт ўйинлари ва спорт турларини ёшлар ўртасида оммалаштириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи мавсуми бошланди. Тадбирлар доирасида маҳалла ёшларидан тузилган жамоалар ўртасида “Заковат”, “Зукко китобхон”, “Мунозара” интеллектуал ўйинлари, “Қувноқлар ва зукколар”, “Ёш китобхон оила”, “Мушоира” кўрик-танловлари, шунингдек, спортнинг шашка, “Street Workout”, енгил атлетика, стол тенниси, волейбол, стритбол, киберспорт турлари бўйича мусобақалари ёшларни бирлаштирди.

Андижон вилоятида ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур тадбирлар ва спорт мусобақаларининг маҳалла босқичлари қизғин баҳсларга айланди. Шу кунларда вилоятдаги 890 та маҳаллада стол тенниси мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

[gallery-8739]

Бўстон туманидаги Пиллакор маҳалласида тўртта ёш тоифасида йигит ва қизлар ўртасидаги стол тенниси мусобақасининг очилишида мамлакатимизда ёшларга, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини тўлақонли юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, айниқса, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги тадбир, спорт мусобақалари ёшларни янада фаолликка ундаётгани таъкидланди.

Қизиқарли баҳсларда ғолиб чиққан иштирокчилар мусобақанинг кейинги, секторлар доирасидаги босқичига йўлланма олди.

Айни кунда вилоятнинг барча маҳаллаларида стол тенниси, шахмат-шашка мусобақалари қизғин давом этмоқда.

 

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА