Бухоро давлат университети спорт ўйингоҳида “5 ташаббус олимпиадаси” мусобақасининг республика финал босқичи расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳудудлар шарафини финал босқичида ҳимоя қиладиган жамоалар кўҳна ва боқий Бухорога жамланди.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари ва Бухоро давлат университети ректори О. Ҳамидов барча олий таълим муассасалари жамоаларини республика босқичига етиб келганлиги билан муборакбод этиб, жамоаларга омад тилади.
Олимпиада доирасида 576 нафар қатнашчи кутиб олинди. Улардан 30 нафари ҳакам, 14 нафари жамоа раҳбари, 42 нафари мураббий ва 490 нафари талаба (шундан 196 нафари қизлар).
[gallery-14393]
Мусобақанинг очилиш ва тақдирлаш маросимлари тантанали равишда ташкил этилади. Уларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддилари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, спорт усталари ҳамда талабалар қатнашади.
Маълумот учун, мусобақа 3 – 4 ноябрь кунлари спортнинг волейбол, мини-футбол, енгил атлетика, стритбол ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилади. Тақдирлаш маросими эса 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.