Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш  ташаббус олимпиадаси” оммалашмоқда
09:32 / 2024-02-10

Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий тадбирларни ўтказиш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари ва туман,шаҳар бўлимларининг 200 нафардан зиёд масъул ходими қатнашди. 

Семинарда асосий эътибор “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилги мавсумини самарали ташкил этиш борасидаги муҳим вазифаларга қаратилди. Бунда белгиланган йўналишлар бўйича маҳалла ёшлари, мактаб ўқувчилари, олий ўқув  юртлари ва профессионал  таълим  муассасаларининг талабалари, ташкилотлар ходимларини  қамраб олиш  режалаштирилган.  

Таъкидлаш лозимки, Республикада  ғолиб бўлган жамоалар учун уларнинг маҳаллаларида шу кунгача 735 та намунавий спорт майдончаси қуриб берилди. “Беш ташаббус олимпиадаси” тизими йўлга қўйилганига кўп бўлмаса-да, ёшлар ва спорт ҳаракати ягона тизимга бирлаштирилди. Лекин бу борадаги айрим ишларда сусткашликлар борлиги ҳам кўзга ташланаётгани сир эмас.  

Семинар иштирокчиларига “Беш ташаббус олимпиадаси”га қатнашувчиларни махсус портал орқали электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тушунтирилди. Айтиш жоизки, лойиҳа доирасида  маданият ва санъат, спорт мусобақалари, IТ, китобхонлик, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Ибрат” чет тиллари, касб танловлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган ёшлар учун “Паралимпия” спорт ўйинларини ташкил этиш мақсад қилинган.  

Маълумот учун: “Беш ташаббус олимпиадаси” лойиҳаларида иштирок этиш учун 10 февралдан бошлаб  рўйхатдан ўтиш бошланади. Унда жами 26 та танлов ва спорт мусобақалари бўлиб ўтади. 

Семинарда иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар ўрганилиб, шу асосда жойларда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири