Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси” маҳаллалардан бошланди
21:40 / 2024-03-27

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг маҳалла босқичлари ўтказилмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятидаги 1 минг 25 та маҳаллада ёшлар “wоrkоut” мусобақаларида ўз маҳоратини синовдан ўтказмоқда. 

Хусусан, Нурафшон шаҳридаги Қумариқ маҳалласида ҳам мазкур спорт турига қатнашадиган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Иштирокчилар мусобақанинг яккалик баҳсларида турникда тортилиш ва брусда машқ бажариш бўйича қатнашди. Ҳакамларнинг якуний натижаларига кўра, ғолибликни қўлга киритганлар сектор босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.  

– Бу спорт билан бўш вақтларимда кўп бор шуғулланган бўлсам ҳам илгари мусобақаларда ҳеч ҳам қатнашмаган эдим, – дейди Қумариқ маҳалласида яшовчи Камрон Неъматов. – Натижалар яхши. Биринчи ўринни қўлга киритдим. Мақсадим Республика босқичида ҳам ғолиб бўлиш. Бунинг учун бизга берилган имкониятлардан унумли фойдаланаман.  

Таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасидаги мазкур турнирнинг жорий йилги мавсумига маҳаллалар ёшлари жами 26 та мусобақа ва танловларда ўзаро қатнашиши мумкин. Ҳозирча белгиланган тартибда Тошкент вилоятидан 400 минг нафардан ортиқ ёш рўйхатдан ўтган.  

А.Мусаев,ЎзА мухбири