"Беш ташаббус олимпиадаси": маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳалла ёшлари ўртасида "ДХХ кубоги" футбол мусобақаси ўтказилди.
Олмалиқ шаҳар ОКМК стадионидаги финал учрашувида Бекобод туманининг “Янгиовул” жамоаси ва Ўрта Чирчиқ туманининг “Жанғабай” жамоаси ўзаро беллашди. Учрашув давомида иштирокчилар машҳур спорт шарҳловчилари ва эстрада юлдузларининг ҳам чиқишларига гувоҳ бўлди.

Мусобақа сўнгида “Янги овул” жамоаси ўз рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ДХХ кубоги вилоят босқичи ғолиби бўлди. Ғолиб жамоа энди республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.
Мусобақа якунида ғолибларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бирга, “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” каби номинациялар бўйича футболчилар рағбатлантирилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА