Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беш ташаббус олимпиадаси: кичик ракетка усталари Гулистонда баҳслашди
19:47 / 2022-06-22

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича қизлар ўртасидаги “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг финал босқичи баҳслари якунланди.

Икки кун давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан саралаш босқичларида муваффақиятга эришган 200 нафарга яқин иштирокчи хотин-қизлар 3 та ёш тоифаси бўйича ғолиблик учун баҳслашди.

Шиддатли беллашувлар натижасига кўра, ўз йўналишларида Навоий вилояти вакилалари Анора Шамсиева ва Мухлиса Аманова жиззахлик Дилдора Абдуллаева ва Раъно Эштемирова, Тошкент вилоятидан Марҳабо Агзамова, андижонлик Хожибарно Раҳимбердиева ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Ғолиб ва совриндор спортчилар рағбатлантирилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА