English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беш ташаббус олимпиадаси иқтидорли спортчиларни аниқлашда ҳам қўл келади
17:56 / 2025-09-20

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” мавсумига старт берилди.

Тадбирда Нукус шаҳридаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, талаба-ёшлар, спортчилар ва спорт соҳаси мутахассислари иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Е. Қутибаев ва бошқалар сўзга чиқиб, “Беш ташаббус олимпиадаси” нинг аҳамияти, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлашда спортнинг тутган ўрни ва шу каби ташаббусларнинг жамият ҳаётидаги ижобий таъсирига ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.  

Таъкидланганидек “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари талаба-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, уларни соғлом ва фаол ҳаёт тарзига йўналтириш, шунингдек, мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбия тизимини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Бундай кенг кўламли спорт синовлари келгусида ҳам мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу орқали ҳар бир ёшнинг соғлом турмуш тарзига интилиши мустаҳкамланади. Шунингдек, у талабалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш имконияти яратилади.

Тадбир доирасида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари мусобақаларида ғолиб бўлган талаба-ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири