Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи босқич ғолиблари ҳудудий финал босқичи мусобақаларида иштирок этади
17:09 / 2023-10-19

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган танлов ҳамда мусобақаларнинг иккинчи мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган танловлар ва оммавий спорт мусобақаларининг иккинчи мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби, мусобақалар масалалари муҳокама қилинди.  

Таъкидланганидек, “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида жорий йилнинг иккинчи мавсумида профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди.  

Дастлаб танлов ва мусобақаларда иштирок этиш истагида бўлган маҳалла ва мактаб ёшлари электрон рўйхатга олинди. Биринчи босқич маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг миллий кураш ва волейбол, гимнастрада турлари бўйича ташкил этилди. Ушбу мусобақаларда жами республика бўйича 1 миллион 62 минг нафар  ёшлар иштирок этди.  

Иккинчи босқич мусобақалари жорий йилнинг 9 октябрида якунланди. Ушбу мусобақаларда жами 432 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди.  

Иккинчи босқич ғолиблари 23-28 октябрь кунлари ҳудудий финал босқичи мусобақаларида қатнашади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА