Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” олий таълим муассасалари ўртасидаги оммавий спорт мусобақаларининг финал босқичи юқори савияда ўтказилди. Талаба-ёшлар ўртасидаги беллашувлар тезкорлик ва маҳорат майдони бўлди.



Қуйида мусобақа ғолиблари билан танишасиз:
Ёнгил атлетика:
1.Қашқадарё — Шаҳрисабз давлат педагогика институти
2.Хоразм — Урганч давлат университети
3.Наманган — Наманган давлат педагогика институти
Стол тенниси (қизлар):
1. Андижон — Андижон давлат университети
2. Фарғона — Фарғона давлат университети
3. Жиззах — Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали
Стол тенниси (ўсмирлар)
1. Тошкент шаҳри — Тошкент давлат тиббиёт университети
2. Андижон — Андижон давлат педагогика институти
3. Хоразм — Урганч давлат университети
Стритбол (қизлар)
1. Жиззах — Жиззах давлат педагогика университeти
2. Қашқадарё — Халқаро инновацион университети
3. Навоий — Навоий давлат университети
Стритбол (ўсмирлар)
1. Сирдарё — Гулистон давлат университети
2. Тошкент вилояти — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
3. Бухоро — Бухоро давлат университети
Мини-футбол
1. Сирдарё — Гулистон давлат университети
2. Сурхондарё — Термиз давлат университети
3. Фарғона — Фарғона давлат университети
Гулистондаги спорт байрами талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги, иродаси ва спортга бўлган қизиқишини яна бир бор намоён этди. Мусобақалар соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА