Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси” фестивали
11:56 / 2024-05-28

Юртимиз ёшларининг севимли лойиҳасига айланаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” тарғиботига бағишланган фестиваль минглаб андижонлик ёшларни жамлади.

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни лойиҳа доирасидаги тадбирларга кенг жалб қилиш мақсадида Андижон шаҳридаги Экопаркда ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” фестивалида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан 5 минг нафарга яқин ёш иштирок этди.  

Фестиваль очилишида Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” йилдан-йилга ёшларнинг севимли лойиҳасига, минглаб ёшлар учун истеъдод ва иқтидорлар намойиши майдонига айланиб бораётганлиги таъкидланди. 

[gallery-17587]

Дарҳақиқат, Андижон вилоятида мазкур лойиҳа доирасидаги ўтказилган танлов, интеллектуал ўйин ва спорт мусобақаларида ўтган йили 463 минг нафар ёш қатнашган бўлса, бу йилги мавсумидаги фестиваль тадбирларида иштирок этиш учун 535 минг нафардан зиёд ёш рўйхатдан ўтди.  

Фестиваль давомида стол тенниси, армрестлинг, воркоут, шахмат- шашка мусобақалари, “Мушоира” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Ибрат”, “УзЧесс”, “Мутолаа” ҳамда “УстозАИ” лойиҳалари тарғиботига бағишланган тадбирлар, мусобақалар, ёш мусаввирлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўнгилли ёшлар ана шу мусобақаларда иштирок этиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказди.  

“Ёшлар овози” танлови иштирокчилари томонидан намойиш этилган гала-концерт ёшларга юқори кўтаринкилик улашди.  

 

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА мухбирлари