Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси”: "ДХХ кубоги" мухлислари сони 1 миллиондан ошди
11:16 / 2024-05-17

Мамлакатимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинларининг жорий этилиши ёшларни оммавий спорт мусобақалари билан қамраб олиш тизимини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Рақамларга эътибор қаратилса, биргина футбол ва мини футбол бўйича “ДХХ кубоги” мусобақаларида қатнашиш учун жорий йилда 578 минг нафардан ортиқ ёшлар электрон рўйхатдан ўтган. Уларнинг 356 минг нафари футбол ва 222 минг нафари мини футбол ҳиссасига тўғри келади.  

“Беш ташаббус олимпиадаси”да ташкил этилган футбол ва мини футбол мусобақаларида ўз маҳалла жамоаларини қўллаб-қувватлашда мухлислик қилганлар сони эса 1 миллиондан зиёдни ташкил қилгани эътиборлидир.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА