"Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаларининг армрестлинг тури бўйича маҳалла ёшлари иштирокида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақада пойтахтимизнинг 12 та туманидан 55, 65, 75 ва +75 кг вазн тоифаларида жами 48 нафар ёш иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳар босқичида Ортиқбой Охунов, Юнус Элмасов, Достон Ҳамроқулов ва Жаҳонгир Масаров ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллади.

Тошкент вилояти босқичи баҳслари Қуйи Чирчиқ тумани Маданият саройида бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 14 минг 322 нафар ёш иштирок этди. Мусобақанинг сўнгги вилоят босқичига етиб келган ёшларнинг 88 нафари 55, 65, 75, +75 килограмм вазн тоифаларида ўзаро куч синашди. Якуний натижаларга кўра, 16 нафар ёш ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.


Сурхондарё вилоят босқичи баҳслари Термиз шаҳрида жойлашган "Султон Саодат" зиёратгоҳида бўлиб ўтди. Беллашувларда 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА