“Беш ташаббус": маҳалла ёшлари гимнастрада ғолиблиги учун баҳслашди
Пойтахтимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасида ташкил этилган гимнастрада бўйича мусобақаларнинг финал босқичи маҳалла ёшлари учун чинакам байрам кўринишини олган бўлса, иқтидорли спортчилар учун ўз маҳоратини намойиш этадиган майдон бўлиб ёдда қолди.
Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 140 нафардан ортиқ ёшлар ғолиблик учун кураш олиб борди.
[gallery-14816]
Мусобақа ҳакамларининг якуний қарорига мувофиқ, Самарқанд вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Ўз маҳорат ва чапдастлигини намойиш этган Тошкент шаҳар жамоаси вакиллари иккинчи, Жиззах вилояти спортчи қизлари фахрли учинчи ўриндан жой олди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, гимнастрада йўналишида энг яхши натижаларни қайд этганлар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан муносиб тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА