ФОТОРЕПОРТАЖ
Республиканинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сурхондарё вилоятида ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси ва паралимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсумига тантанали старт берилди.
Термиз шаҳридаги Кураш мажмуасида ташкил этилган очилиш маросимида вилоят спорт бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари, фаол ёшлар, ўқувчилар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбир доирасида республиканинг барча ҳудудлари онлайн форматда уланиб, мусобақанинг расмий очилиш маросимида масофадан туриб қатнашди.
[gallery-27805]
Қайд этилганидек, лойиҳанинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, шунингдек, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган иқтидорли спортчиларни саралаб олишдан иборат.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА