Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус келажагимиз эгаларини ҳар жиҳатдан етук, эртанги кунга муносиб камол топишларига қанот бағишлаб, юксак марралар сари руҳлантирмоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, ўтказилаётган танловлар, фестиваллар доирасида Наманган вилоятидаги 712 та таълим муассасасининг 500 мингдан зиёд иқтидорли ўқувчиси жорий йилда ташкиллаштирилган турли танлов ва мусобақаларда иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, уларда 203 нафар ўғил-қиз муваффақиятга эришди.

Наманган вилояти маданият марказида “5 ташаббус” фестивалида ўқувчилари ғолиб бўлган умумтаълим мактабларини тақдирлашга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Танловда фаол қатнашиб, юксак натижаларни кўрсатган мактабларга вазирлик томонидан 1 миллиард сўм миқдорига тенг бўлган робототехника, мусиқа ва спорт жиҳозлари совға қилинди.

Тақдирлаш маросимида фестиваль ғолиблари, иштирокчи, кузатувчилар ва меҳмонлар марказда ташкил этилган кўргазма билан танишди.
Куй-қўшиқлар ижро этилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА