Беш мамлакат Ғазо барқарорлаштириш кучларига қўшин юборади
Ғазодаги Халқаро барқарорлаштириш кучлари қўмондонлиги кеча беш мамлакат янги ташкил этилган хавфсизлик органига қўшин юборишини эълон қилди.
Вашингтонда бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида сўзга чиққан генерал-майор Жаспер Жефферс Индонезия, Марокаш, Қозоғистон, Косово ва Албания қўшин юборишини, Миср ва Иордания эса полиция кучларини ўқитишини айтди.
Жефферс шунингдек, Индонезия кучлар қўмондони ўринбосари лавозимини қабул қилганини маълум қилди.
Г.Сатторова, ЎзА