Бесамар кетмаган умр: хотира турнири ўтказилди
Қолаверса, тадбирдан кўзланган асосий режа ёшларни она тилимизга бўлган эътиборини янада ошириш бош мезон қилиб олинди.
Қарши тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 10-Ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида, Эгамберди Эргашев хотирасига бағишлаб, вилоят миқёсида она тили ва адабиёти фанидан 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида хотира турнири ўтказилди.
Тадбирда шу мактабда таҳсил олган барча собиқ ўқувчилар, вилоят Халқ таълими бошқармаси мутасаддилари, туман ҳокимлиги вакиллари, Эгамберди Эргашевнинг шогирдлари иштирок этишди.

Шу мактабнинг тамал тошини қўйган марҳум устоз хотирасига бағишлаб ўтказилаётган тадбир доирасида Вилоят Халқ таълими бошқармаси режасига мувофиқ она тили ва адабиёти фан ойлиги ҳамда Президентимизнинг беш ташаббус тамойили асосида ярмарка ҳам ташкил этилди.
Қолаверса, тадбирдан кўзланган асосий режа ёшларни она тилимизга бўлган эътиборини янада ошириш бош мезон қилиб олинди. Ихтисослашган мактаб раҳбарияти ва ўқувчиларининг турнир ва ташаббус борасида олиб бораётган ишлари барчага манзур бўлди.

Эгамберди Эргашев нафақат раҳбар, ўқитувчи, ижодкор ёзувчи ҳам эди. У ўзидан одамларга, ўқувчи-ёшларга ўқиб, ўрганишга арзийдиган билим манбаларини қолдирди.
Табаррук устозни ҳамюртлари Бешкент шаҳри тарихи ҳақида биринчилардан бўлиб китоб яратган фидойи шахс сифатида эҳтиром билан ёдга олиб устознинг “Бешкент тарихи“ китобини катта қизиқиш билан мутолаа қилишади.

Ўтказилган хотира турнири ҳам, Э. Эргашев умр йўлларининг бесамар кетмаганлиги ва у ёқиб кетган эзгулик чироқлари бардавом эканлигига яна бир далилдир.
Қарши туман ҳокимлиги ахборот хизмати