English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берунийда яширин цех фаолияти фош этилди
14:12 / 2022-06-11

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди.

Жумладан, фуқаро У.Г. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги маълум бўлди. Тадбир давомида ушбу хонадондан 4861 дона қалбаки акциз марка, 403 дона “Қаратау” номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, ҳажми 1 литр идишдаги 191 дона спирт, штрих кодли ёрлиқлар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА