Беруний туманига ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Хидиров Икром Торебаевич Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди. И.Хидиров меҳнат йўли давомида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Шу кунгача “Қорақалпоғистон агрокластер” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев иштирок этди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.