Берлускони Сенатга бўладиган сайловда қатнашиш истагида
Италиянинг собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони 25 сентябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда парламентнинг юқори палатаси (Сенат)га номзодини қўйиши ҳақида маълум қилди.
“Форт Италия” аъзоларининг ҳам қатъий мурожаатидан кейин Сенатга номзодимни кўрсатишга қарор қилдим, биз ҳаммани доғда қолдиришимизга ишонаман”, деди 85 ёшли кекса сиёсатчи “Radio-1” мухбирига.
Берлускони марказ коалициясининг “Форт Италия” партиясида доимий раҳбар. Мазкур коалиция учун барча ижтимоий сўровлар унинг мутлақ ғалабасини башорат қилмоқда.
21 июль куни мамлакат Бош вазири Марио Драги уни қўллаб-қувватлаган кенг виртуал коалиция қулаши ортидан истеъфога чиқди. Президент Сержо Маттарелла парламентни тарқатиб юборди ва 25 сентябрда муддатидан аввал сайлов ўтказишга қарор қилди.
ЎзА