Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берлускони мероси 5 миллиард еврога баҳоланди
18:55 / 2023-06-13

Собиқ Бош вазирнинг тадбиркорлиги ҳақида нималар маълум?

ЎзА хабар берганидек, “Олға, Италия” партияси асосчиси ва доимий етакчиси, Италия ҳукуматини уч марта бошқарган Сильвио Берлускони 87 ёшида вафот этди.

“Corriere della Sera” газетаси собиқ бош вазир билан боғлиқ айрим маълумотларни эълон қилар экан, унинг бойлиги – ҳисобидаги пул миқдори, фарзандларига қолган мерос хусусида алоҳида қайдлар келтирди.

– Сильвио Берлускони мамлакатнинг энг бадавлат шахсларидан бири, – дейилади мақолада. – Қарийб 5 миллиард еврога баҳоланаётган бойлик унинг беш фарзанди, 16 набирасига ўтадиган бўлди.

“Ednews” ахборот агентлиги маълум қилишича, мероснинг асосий улуши 4,89 миллиард еврога баҳоланган “Fininvest” оилавий холдингига тўғри келади. Рўйхатда “Mediaset” телекомпаниясининг 50 фоизи, “Mondadori” нашриётининг 53 фоизи, шунингдек, “Mediolanum” банки ҳам бор. Фарзандларнинг ҳар бири 7,65 фоиз меросга эгалик қиладиган, Берлускони эса 61,3 фоизни сақлаб қоладиган бўлди.

“Forbes” бизнес журнали сўнгги рейтингида Берлускони Италиянинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллагани очиқланган. У муайян муддатларда ушбу рейтингни бошқарган ҳам. Бозор мезонига кўра, журнал тадқиқотчилари марҳумнинг бойлигини 6,9 миллиард еврога баҳолаган.

Сильвиога тегишли барча компаниялар, жумладан, “Милан” ва “Монца” футбол клублари учун “Fininvest” холдинги асос бўлган. Бу, ўз навбатида, молиявий камомадни қоплаш имконини берган.

Собиқ Бош вазир бизнесдан ташқари бир нечта вилла, сарой ва бошқа турли шаклдаги турар жойга эгалик қилган. Унинг Милан яқинидаги энг машҳур қароргоҳи – Вилла Сан Мартино сиёсатчи билан видолашув майдонига айланди.

Б.Худойбердиев, ЎзА