French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берлиндаги Ўзбекистон кўргазмаси якунига етди
22:58 / 2024-01-15

2023 йил 4 май кунидан Берлин шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли кўргазма ниҳоясига етди.

Европа жамоатчилиги эътиборига милоддан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмида македониялик  Искандар ҳукмронлигидан Кушонлар ҳукмронлигининг охиригача бўлган даврга мансуб археологик топилмалар ҳавола қилинди. 

Кўргазма икки маскан – Жеймс Симон галереяси ва Берлиндаги Янги музейда намойиш этилган. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, кўргазмага 580 мингдан зиёд санъат ихлосмандлари ташриф буюрган. 

Б.Худойбердиев, ЎзА